Қарши туманида “Driver’s Village” компаниясининг Қашқадарё вилоятидаги филиалига қарашли автосалон ва автомобилларга замонавий ҳамда тезкор хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади.
Компания “Узавто Моторс” АЖ ва “Жиззах автомобил заводи” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомашиналарни сотиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ихтисослашган корхона ҳисобланади.
Воҳамизда ташкил этилган филиалда 100 нафарга яқин ишчи орни яратилиши козда тотилган болиб, улар автосалон ва автосервисда замонавий компютер жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва авто-диагностика воситалари орқали мижозларга тўлиқ хизмат кўрсатади.
Айни вақтда Автосалон ҳудудида мижозлардан автомобил учун тўловларни қабул қилиш бўйича “Трастбанк" хусусий акциядорлик банкининг Қарши филиали шахобчаси оз ишини бошлади. Келгусида янада қулайлик яратиш мақсадида автомобилларни давлат рўйҳатидан ўтказиш, ҳамда уларга давлат рақамларини бериш бўйича Давлат йўл ҳаракати бошқармасининг бўлими, суғурта ва давлат нотариал идораси ходимларини ҳам жалб этиш козда тўтилган.
Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этди.
Аҳрор Содиқов,
Вилоят ҳокими матбуот котиби.