Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қарши туманида ҳам "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин жонажон Ўзбекистоним! шиори остида Наврўз байрами ўтказилди.
Асосий байрам тантаналари туман адирликларида - Керайит МФЙ ҳудудида бўлиб ўтди. Бир томонидан кураш, арқон тортиш, тош кўтариш каби миллий ўйинларимиз ва дорбоз томошалари байрам завқига завқ улашди.
Байрам учун дошқозонларда тайёрланган ҳилма-ҳил миллий таомлардан барча иштирокчилар татиб кўришди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими барчани Наврўзи олам билан қутлади.
Шодиёнада иштирок этган вилоят ва туманимизнинг бадиий жамоалари ҳамда пойтахтдан таклиф этилган Ҳосила Раҳимова, Отабек Мирзаҳолов ҳамда ”Дўстлик” ордени соҳиби Ойгул Халилова каби халқимиз ардоқлаган хушовоз хонандаларнинг шўх ашулалари барчага манзур бўлди.
Таъкидлаш керак, тумандаги маҳаллаларда Наврўз байрами тантаналари давом этади.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокими матбуот котиби