Бу ҳақда туман ҳокими қарор қабул қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг 70-сессияси 2023-йил 10-март куни соат 17:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги муҳим масалалар киритилган:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими томонидан 2022-йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида;
2. Қарши тумани 2-секторга қарашли ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яҳшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида;
3. Қарши туманида яшовчи ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож фуқароларга моддий ёрдам бериш тўғрисида;
4. - Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига 2023-йил январ-феврал ойларида ҳудудлардан келиб тушган мурожаатлари таҳлили ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш натижалари тўғрисида;
5. Бошқа масалалар.
Маълумот учун сессия иши туман ҳокимлиги ахборот хизматининг "You tube" саҳифасида жонли тарзда ёритилади.
Т.Турдиев,
Қарши тумани ҳокимининг матбуот котиби.