Қутуриш – ҳайвонлар ва одамда учрайдиган асаб тизимининг оғир шикастланиши билан кечадиган ҳамда ўлим билан якун топадиган ўта хавфли юқумли вирусли касалликдир.
Қутуриш касаллигини манбаи қутурган уй ҳайвонлари, ит, мушук, сигир, от, эшак ёввойи хайвонлардан чиябўри, тулкилар ҳисобланади.
Қутуриш касаллиги асосан 90-95% ҳолатда одамларга итлардан юқади.
Қутуриш касаллиги одамларга қутуриш касаллигига чалинган ҳайвонлар тишлаши, тирнаши сўлакланиши натижасида юқади.
ЖССТнинг маълумотига кўра ҳар йили ўртача 55 минг яқин одам ва 1.5 млндан ортиқ ҳайвонлар қутуриш касаллигига чалинади.
Ер куррасида ҳар 15 дақиқада 1 нафар одам қутуриш касаллигидан вафот этади.
Республикамиз бўйича ҳар йили 10-15 та одам ушбу касаллик билан касалланади.
Қутуриш касаллиги нейроинфекцион касаллик бўлиб, сўлак невро йўл билан ўтади. Вирус одам организмига қутуриш касаллигига чалинган ҳайвон тишлаши ва сўлакланиши тишланган жароҳатланган жойдан киради.
Вирус марказий асаб тизимига етиб боргач бош ва орқа мия тўқимаси, узунчоқ мияга, аммон шоҳига миянинг асосига жойлашади.
Вирус марказий асаб тизимидан нерв толалари бўйлаб, сўлак безига етиб боради ва у ерга кўпиги ҳамда сўлак билан ажралади.
Қутуриш касалиги ҳайвонлардан ҳайвонларга ҳайвонлардан одамларга юқади, лекин ушбу касалик одамлардан одамларга ва одамлардан ҳайвонларга юқмайди.
Ҳайвонлар касалликни биринчи белгилари юзага келиши 7-10 кун олдин улар юқумли ҳисобланади.
Касалликни яширин даври 7 кундан 11 ойгача бўлиши мумкин. Инкубацион даври қисқа ва узоқ бўлади, бу агар тананинг юқори қисмидан бош, юз, қўл, кафт, панжа бармоқдан жароҳат олган бўлса инкубацион даври қисқа бўлади.
Қарши тумани қутуриш касаллиги бўйича ноҳуш ҳудуд ҳисобланади. Охирги 5 йилда касаллик қайд этилмаган. Туманда ҳайвонлар томондан жароҳат олганлар 2021 йилда 321 та қайд этилиш, жароҳат олганларнинг 9 таси В тоифадаги ҳайвонлар, 22та С тоифадаги ҳайвонлардан, 291 таси Д ҳайвонлар томонидан тан жароҳат олган.
Ҳайвонлар томондан тан жарохат олган барча фуқароларга қутуриш касаллиги ва уни олдини олиш профилактикаси тўғрисида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилган. Ит сақлаш қоидаларига риоя этмаган фуқаролар бўйича туман ИИБга ёзма равишда хар ойда билдириш хати асосида бериб борилмоқда.
СЭО ва ЖСХ Қарши туман бўлим омборхонасида етарли миқдорда АВ ва АГГ бўлиши ташкил этилган. 2021 йилда 670 ком вакцина вилоят СЭО ва ЖСХ томонидан олинган.
СЭО ва ЖСХ Қарши туман бўлими.